21:29 / 20.03.2016
1530

Қозоғистонда парламент сайловлари ўз якунига етди

Қозоғистонда парламент сайловларида овоз бериш якунлангандан кейин барча сайлов участкалари ёпилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси котиби Бахит Мельдешов овозлар ҳисобланиши бошланганини эълон қилди.

Участкалар ёпилишидан 2 соат аввал берилган маълумотларга кўра, мамлакатдаги барча сайловчилардан 75,2 фоизи, Остонада эса бор-йўғи 32,2 фоизи сайловларда қатнашган.

Top