23:21 / 20.03.2016
1511

Ростов-Донда авиаҳалокат қурбонларига ёдгорлик ўрнатишга қарор қилинди

Ростов-Дон шаҳрида 19 мартда ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолёти қурбонларига ёдгорлик ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятида 20 мартда ўтган йиғилишда айтилди.

Шаҳар маъмурияти бошлиғи Сергей Горбань фожиа қурбонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилиши бўйича таклифни тайёрлашни буюрди.

Дубайдан Ростов-Донга парвоз қилаётган самолёт аэропортга қўнмоқчи бўлганда мураккаб об-ҳаво шароитида фалокатга учради. Самолёт 900 метр баландликдан қулаган. Самолётдаги барча 62 киши ҳалок бўлган.

Воқеа тавсилотлари аниқлаштирилмоқда. 20 мартда фожиа жойида ўтказилган қидирув ишлари якунланди, ҳалок бўлганлар жасадлари ўликхонага етказилган. Воқеа жойида 183 та тана бўлаклари аниқланган.

Top