17:16 / 21.03.2016
1518

“Юлдузлар жанги” Empire Awards тақдимотида беш мукофотни қўлга киритди

“Юлдузлар жанги: кучнинг уйғониши” фильми Empire Awards тақдимотида беш мукофотни қўлга киритиди, деб хабар бермоқда AceShowbiz. Картина тўққиз йўналишда ўз номзодини илгари сурганди.

Кино оламининг янги вакиллари сифатида актёрлар Дэйзи Ридли ва Жон Бойега, энг яхши режиссёр деб Жей Жей Абрамс, деб топилди.
“Кучнинг уйғониши”, шунингдек, “Энг яхши илмий-фантастик/фэнтези” ва “Энг яхши махсус эффектлар” йўналишларида ҳам ғолибликни қўлга киритган.
Тақдимотнинг тўртта мукофоти “Телба Макс: Ғазаб йўли” фильми қўлга киритди.
Энг яхши фильм деб “Омон қолган”, энг яхши актриса деб Алисия Викандер (“Даниялик қиз”), энг яхши актёр деб Мэтт Дэймон (“Марслик”).

Top