22:31 / 21.03.2016
1952

Авраам Руссо тахаллусини савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишни истамоқда

Россиялик қўшиқчи Авраам Руссо ўз тахаллусини савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишни истамоқда. Бу ҳақда “Москва” шаҳар янгиликлари агентлиги хабар бермоқда.

Артист шу маънога эга аризасини Россия интеллектуаль федерал хизматига тақдим этган.
“Аризада лотин алифбоси ҳарфларидан иборат икки сўз Avraam Russo келтирилган”, — деб маълум қилган қўшиқчи.
Унинг сўзларига кўра, у ўз тахаллусини ҳам рус алифбоси ҳарфларида, ҳам лотин алифбоси ҳарфларида рўйхатдан ўтказишни истайди.
Руссонинг қайд этишича, у яқин орада бирор-бир товар ишлаб чиқармайди, гап саҳнадаги ижод ҳақда бормоқда.

Top