13:42 / 21.03.2016
1309

Беларуслик теннисчи Азаренка Индиана-Уэллсдаги мусобақа финалида Серена Уильямсни шов-шувли ютди

Беларуслик теннисчи Виктория Азаренка WTA’нинг Индиана-Уэллсдаги мусобақаси финалида АҚШлик теннисчи Серена Уильямсни ишончли тарзда ютди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 6 844 139 долларни ташкил қилди.

Учрашув 1 соат 28 дақиқа давом этди. Азаренка учрашув давомида 5 та эйс амалга оширди ва тўпни ўйинга киритаётганда 8 та хатога йўл қўйди. Учрашув 6:4 ва 6:4 ҳисобида якунланди.

Бу унвон 26 ёшли беларус спортчиси якка мусобақаларда қўлга киритган 19-унвон бўлди.

Азаренка Уильямсни 4 та финалда мағлуб этган биринчи теннисчи бўлди ва бу кўрсаткич бўйича Серенанинг опаси Венус Уильямсдан ўтиб кетди.

Top