09:02 / 21.03.2016
1245

Boeing авиаҳалокатидан сўнг Ростов-Дондаги аэропорт учиш-қўниш йўлаги қайта тикланди

Ростов-Дондаги учиш-қўниш йўлаги Boeing 737-800 йўловчи самолёти авиаҳалокатга учраганидан сўнг, қайта тикланди, деб хабар бермоқда Россия ФВВ матбуот хизмати.

“Йўлакни қайта тиклаш ишлари якунига етди”, — дейилади хабарда.

Учиш-қўниш йўлаги 350 кв. м майдонда тикланиши лозим эди. Бундан ташқари, авиаҳалокат натижасида электр тармоқлари, тўсиқлар ва ўнлаб ёруғлик сигналли чироқлари зарар кўрган.

Top