08:51 / 21.03.2016
1327

Дания собиқ бош вазири Анкер Йоргенсен 93 ёшида вафот этди

Дания собиқ бош вазири Анкер Йоргенсен 93 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Йоргенсен Данияда иқтисодий муаммолар ва сиёсий беқарорлик даврларида — 1972-1973 ҳамда 1975-1982 йилларда ҳукуматни бошқарган. У солиқларни ошириш ва харажатни қисқартириш сиёсати омадсиз бўлгач, истеъфо беришга мажбур бўлади.

Собиқ бош вазирнинг вафоти ҳақида мамлакатнинг социал-демократик партияси хабар берган.

Ўлимнинг аниқ соати ва сабаблари кўрсатилмаган.

Top