22:15 / 21.03.2016
1550

iMessagе дастури заифлиги iPhoneдаги суратларни хавф остига солиши мумкин

Apple қурилмаларидаги iMessage дастурида фойдаланувчиларнинг фотосуратлари ва видеоларига хакерлар учун «йўл» берувчи заифлик топилган. Бу ҳақида Washington Post хабар берди.
Бу заифликни Джон Хопкинс Университети тадқиқотчилари топишди.
Тадқиқотчилар гуруҳининг аъзоларидан бирининг сўзларига кўра, бу «йўл» Сан-Бернардино террористининг телефонидаги маълумотларни олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларига ёрдам бера олмас эди.
Топилган заифлик iOS 9 операцион тизимида ишловчи телефонларда мавжуд. Бу заифлик Appleнинг охирги iOS 9.3 операцион тизимининг бета-русумида олиб ташланган, лекин тўлиқ эмас.

Top