Жаҳон | 10:34 / 21.03.2016
1835
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Шимолий Корея томонидан иғволарга тайёр туришни буюрди

Жанубий Корея Шимолий Корея томонидан турли иғволарга тайёр туриши керак, деб айтди Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўз ёрдамчилари билан учрашувда. 

“Пхеньян масъулиятсиз иғволар тайёрламоқда, шунинг учун Корея яримороли келажаги учун ҳал қилувчи он етиб келди”, деб айтди президент. Унинг айтишича, шу сабабли Жанубий Корея раҳбарияти “Шимолий Корея томонидан ҳар қандай ҳаракатларга тайёр туриши керак”.

Жанубий Корея мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун янги ракета катерлари қуришни бошлайди.

“Янги кемалар “Юн Юн Ха" синфидаги катерларнинг модернизациялашган версияси ҳисобланади. Улар жорий йилда қурила бошланади”, деб маълум қилди Жанубий Корея мудофаа вазирлиги. Ҳаммаси бўлиб мамлакат флотига 200 тонна сиғимли бундай кемалалардан 20 тага яқинини бериш режалаштирилмоқда. Бу кемалар Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари қуролланишида 1970-йиллардан бери бўлган “Чамсури” синфидаги катерлар ўрнини босиши керак. Бу кемалар авваламбор Сариқ денгизда мамлакатнинг Шимолий Корея билан чегараларини қўриқлашига сафарбар қилинади.   

Пхеньян 15 мартда яқин орада ядровий жанговар каллаклар ва баллистик ракеталарнинг янги синовларини ўтказишини эълон қилганди.