14:03 / 21.03.2016
2619

Ўзбек автоси Украина бозоридаги энг арзон хориж автомобили деб топилди

Украиналик автодилерлар миллий бозорни ўрганиб чиқишди ва мамлакатдаги энг арзон хориж автомобили номини маълум қилишди, деб хабар бермоқда "Автоблог".

Украина автомобиль бозоридаги энг арзон хориж машинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz автомобили деб топилди. Ўтган йилнинг якунида ушбу машинанинг нархи мамлакат ички бозорида 150 минг грн деб белгиланган.

Яқин кунларда ўзбек автомобиллари импортидан олиб ташланган қўшимча божларни ҳисобга олиб, бу нархнинг ҳам пасайишини башорат қилишмоқда.

Top