08:16 / 22.03.2016
1361

“Барселона” яримҳимоячиси Бускетс қўлини синдириб олди

“Барселона” яримҳимоячиси Серхио Бускетс Испания терма жамоаси ихтиёрида бўлганда қўлини синдириб олди. 27 ёшли футболчи яқин орада клубига қайтади. Яримҳимоячининг жароҳати оғирлик даражаси ва унинг тикланиш муддатлари ҳозирча номаълум.

Яримҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 та голли узатма ёзиб қўйган.

Top