09:13 / 22.03.2016
1582

Intel асосчиси 80 ёшида оламдан ўтди

Келиб чиқишига кўра венгер бўлган америкалик тадбиркор, Intel корпорацияси асосчиларидан бири ва собиқ раҳбари Эндрю Гроув 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берган.

1968 йилда у Роберт Нойс, Гордон Мур ва бошқа ҳамкорлари билан биргаликда Intel корпорациясини ташкил этганди. У 2005 йилда директорлар кенгаши аъзолигидан истеъфога чиққанди.

Корпорациянинг амалдаги раҳбари Брайан Крзанич унинг ўлими муносабати билан таъзия билдирган ва унинг ўз ҳамкорларини илҳомлантириш борасидаги фазилатларини ёд этиб ўтган.

Бошқа тадбиркорлар ҳам унинг ўлими муносабати билан уни ёд этган.

"Энди Гроув технология дунёси гигантларидан эди. У мамлакатимизни яхши кўрар эди ва унинг янада юксалиши учун ўз ҳиссасини қўшарди. Тинчликда ором ол", дея твит ёзади Apple раҳбари Тим Кук.

Top