18:22 / 22.03.2016
1555

Могерини Брюсселдаги терактлар бўйича матбуот анжумани чоғида йиғлаб юборди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Федерика Могерини Брюсселдаги терактлар муносабати билан ташкил қилинган матбуот анжумани вақтида йиғлаб юборди.

Натижада тадбир тўхтатиб қўйилди.

Могеринининг чиқиши Euronews телеканали орқали трансляция қилинаётган эди. Матбуот анжуманида у Брюсселдаги воқеалар ҳақида баёнот бериши кутилаётган эди. Аммо у нутқини бошлаши биланоқ йиғлашни бошлади ва тадбирни тарк этди.

Европа марказида теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн

Top