15:09 / 22.03.2016
1416

ОАВ: Интернет тармоғида Ростов шаҳридаги Boeing самолёти қулашига оид янги видеолавҳалар пайдо бўлди

Хабарда таъкидланишича, интернет тармоғига Ростов шаҳрида Boeing 737-800 русумли ҳаво лайнерининг қай тарзда ҳалокатга учраганига оид янги лавҳалар жойлаштирилган. Бу ҳақда Privet-Rostov нашри хабар қилмоқда. Аммо, ҳозирча мазкур видеоларнинг ҳақиқийлиги бирон бир манба томонидан тасдиқланмаган. Тасвирда самолётнинг бирданига пасайгани, сўнгра кучли портлаш содир бўлганини кўриш мумкин.

Бундан аввалроқ, фожеа, самолётнинг баландлигини назорат қилувчи рул мосламасининг ишдан чиққани туфайли юз бергани борасида тахминлар илгари сурилган эди. FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing самолёти 19 март куни Ростов аэропортига қўнаётганида ҳалокатга учраган, унинг бортидаги 62 кишининг барчаси ҳалок бўлганди.

Top