15:01 / 22.03.2016
2045

ОАВ: Полиция Брюссель аэропортида 3та ҳудкушлар нимчасини топди

Бельгия полицияси портлашлар содир этилган аэропорт ҳудудиан террорчи ҳудкушлар киядиган бир нечта махсус нимчаларни аниқлаган. Бу ҳақда маҳаллий телевидениеда кўрсатилган.

"Аэропорт ҳудудидан террорчилар киядиган ва портловчи қурилмалар ўрнатиладиган 3та нимча топилган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да (Тошкент вақти билан соат 12:10) Брюссель халқаро аэропортида 2та портлаш содир этилди.

Кўп ўтмасдан шаҳар метросининг 3та бекатида давомли портлашлар юз берди.

Охирги маълумотларга кўра, аэропортдаги портлашлар туфайли 21 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган. Метролардаги портлашлар эса 13 кишининг ўлимига сабаб бўлган, бу портлашлар туфайли жароҳатланганлар сони 35 нафар. Метродаги портлашлар ҳам террорчи ҳудкушлар ҳужуми оқибатида рўй берган.

Top