11:25 / 22.03.2016
1565

Сандерс Саудия Арабистонини терроризм тарафдори деб ҳисоблайди

Саудия Арабистони террористик ташкилотларни сармоялашни тўхтатиб, ИШИДга қарши курашга диққатини қаратиши лозим, деб маълум қилди Демократик партиядан президентликка даъвогар сенатор Берни Сандерс.

CNN телеканали билан интервьюда Теҳрон ядер дастури келишуви тўғрисидаги саволга Сандерс ушбу ҳужжат тарафдори эканини такроран билдирди. “Барча ҳудудларга назар ташласак, ўйлайманки, фақат Эрон ёмон отлиқ эмаслиги билинади. Бошқа етакчи мамлакатларга эътибор беринг. Агар кимдир Саудия Арабистони Жефферсон бўйича демократия намунаси, деб ҳисобласа, билиб қўйинг, бу мамлакатда улар ҳам террористик ташкилотларни маблағ билан таъминлашади”, - деб билдириб ўтди Сандерс.

“Бундан ташқари”, - давом этди у, “ҳозир Қатар 2022 йилда ўз ҳудудида футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик учун 200 миллиард доллар сарфламоқда. Мен эса улар ИШИДга қарши курашда конструктив рол ўйнашларини хоҳлаган бўлардим”, -деб фикр билдирди сиёсатчи.

Top