Брюссель аэропорти ҳамда метросида ҳалок бўлган ва жабр кўрганлар орасида 40 та давлат фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Бельгия бош вазири, ташқи ва Европа ишлари вазири Дидье Рейндерс маълум қилди.
“Биз барча 40 та турли мамлакат элчихоналари билан мулоқотда бўлиб турибмиз, бироқ, айниқса метродаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш қийин бўляпти”, -дейди бош вазир.
Бельгия Ички ишлар вазири Ян Ямбон фожеада қурбон бўлганларнинг сони бўйича маълумотлар ҳали тасдиқланмаганини билдирди.