15:33 / 23.03.2016
1410

Давлатлараро авиация қўмитаси Ростовда қулаган самолёт «қора қути»ларини ўрганиш учун қанча вақт кетишини маълум қилди

Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) расмий вакилининг баёнотига кўра, мутахассисларнинг Ростов-Донда қулаган самолётнинг «қора қути»ларидаги ёзувларни ўрганиши учун 1 ойдан кам бўлмаган муддат кетади. Бу ҳақда «Россия 24» телеканалида хабар қилинган.

Бундан ташқари, Ростовда қулаган самолётнинг барча бўлаклари бирлаштирилиб чиқиши айтилган.

Самолёт қолдиқлари йиғиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери 19 март, шанба куни Ростов-Дон аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

Top