17:02 / 23.03.2016
6132

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2015 йилда 10 фоизга пасайди

2015 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25,283 миллиард долларни ташкил қилди ва 1 йил олдингига қараганда 10 фоизлик пасайиш қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахбороти келтирилган дея хабар беради Sputnik.

2015 йилнинг январь—декабрь ойларида экспорт ҳажми 12,868 миллиард долларни, импорт ҳажми эса 12,415 миллиард долларни ташкил этди. Мос равишда ташқи савдонинг ижобий салдоси 453 миллион долларга тенг бўлди.

2014 йил якунида мамлакат ташқи савдо айланмаси ҳажми 2013 йилдагига қараганда 3 фоизга пасайиб, 28,054 млрд долларни ташкил қилганди. Ўшанда экспорт ҳажми 6,5 фоизга пасайиб, 14,084 млрд долларни, импорт ҳажми 1 фоизга ўсиб, 13,97 млрд долларни ташкил қилганди.

Top