13:50 / 23.03.2016
19354

Ўзбекистон учун виза тартиби бўлмаган давлатлар рўйхати

Жаҳон давлатлари орасида фуқаролари қўшимча ҳужжатларни расмийлаштирмасдан энг кўп мамлакатга бемалол бориши мумкин бўлган мамлакат Германиядир. Унинг фуқаролари 177 та давлатга визасиз бориши мумкин.

2-ўринда Швеция (179) та бўлса, 3-ўринни Финляндия, Франция, Испания, Италия ва Буюк Британия бир хил натижа (175) билан бўлишиб олишди. Рейтингда Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади: унинг фуқаролари 52 та давлатга визасиз бориш ҳуқуқига эга.

Биз учун виза тартиби бўлмаган давлатлар қайси?

Шимолий ва Лотин Америкаси: Доминика — 21 кун; Барбадос — 28 кун; Антигуа ва Барбуда — 1 ой; Сент-Винсент ва Гренадина — 1 ой; Эквадор — 3 ой; Гаити — 3 ой.

Африка: Сейшель ороллари — 1 ой; Намибия — 2ой;

Европа: Россия; Беларусь; Арманистон; Грузия; Косова — 90 кун; Молдова — 90 кун; Украина — 90 кун.

Океания: Кук ороллари — 1 ой; Микронезия Федератив Штатлари — 1 ой; Ниуэ — 1 ой; Тувалу — 1 ой; Самоа — 60 кун.

Осиё: Қозоғистон; Малайзия — 30 кун; Туркия — 30 кун; Қирғизистон — 60 кун; Озарбойжон — 90 кун.

Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади:

Боливия, Ямайка; Никарагуа.

Мали; Гамбия; Бурунди; Кабо-Верде; Комор ороллари; Жибути; Гвинея-Бисау; Кения; Мадагаскар; Маврикий; Мозамбик; Того; Уганда; Замбия.
Палау.

Иордания, Камбоджа, Лаос, Ливан, Макао, Мальдив, Непал, Шри-Ланка, Сурия, Таиланд, Тимор-Леште.

Top