16:39 / 23.03.2016
1661

Венсан Компани: «Ҳозир Бельгия учун жудаям оғир вазият, аммо биз ўзимизни қўлга олишимиз керак»

Англиянинг «Манчестер Сити» ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Венсан Компани Бельгия пойтахти Брюссел шаҳрида содир бўлган портлашларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Даҳшат ва ғазаб. Барча ишлар учун айбни бегуноҳ одамлар тўлаши керак бўляпти. Ҳозир бутун фикру-хаёлим қурбон бўлганларнинг оилалари билан бир хил.

Брюссель бу зарбани муносиб тарзда енгиб ўтади деб умид қиламан. Ҳозир биз учун жудаям оғир вазият, аммо биз ўзимизни қўлга олишимиз керак», – дея ёзади Компани ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 250га яқин киши жароҳатланган.

Европа марказида теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн

Top