16:08 / 23.03.2016
1354

«Ювентус» Иско учун 30 млн евро таклиф қилди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчиси Исконинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италиядаги Corriere dello Sport хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотларига кўра, «қўҳна синьора» бу испаниялик футболчи учун 30 млн евро таклиф қилмоқчи.

Итальян грандида Искони қишки трансферлар вақтида ҳам сотиб олиш режаси бўлган, лекин ўшанда «қаймоқранглилар» жамоаси устози бўлган Рафаэль Бенитес бу трансферга рози бўлмаган. Жамоага Зинедин Зидан келгач эса вазият ўзгаргани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Иско Испания чемпионатининг 25 ўйинида майдонга тушди ва 2та гол уриб, 7та голли узатма муаллифи бўлди.

Top