01:42 / 24.03.2016
1356

АҚШ Давлат департаменти Брюсселдаги терактларда 10 америкалик жабрланганини маълум қилди

АҚШ ҳукумати 22 мартда Брюсселда юз берган терактларда 10 нафар америкалик жабрлангани ҳақида маълумотга эга, деб айтди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер.

"Биз воқеани баҳолашда давом этмоқдамиз. Биз тахминан 10 нафар яраланган америкалик ҳақида биламиз", деб айтди Тонер.

Тонер АҚШнинг баъзи фуқаролари, жумладан Бельгияда бўлган АҚШ ҳукумати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бўйича ҳали маълумотлар олинмаганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ АҚШ конгресси вакиллар палатасининг разведка масалалари бўйича қўмитаси раиси Девин Нунес терактлар америкаликларга қаратилган бўлиши мумкинлигини айтганди.

Top