10:30 / 24.03.2016
1874

Mitsubishi ўз тарихида биринчи марта зарар кўрмоқда

Япониянинг Mitsubishi корпорацияси энергетик лойиҳалар билан боғлиқ активларининг қадрсизланиши оқибатида ўз тарихида биринчи марта зарар кўрмоқда. 24 мартда "Киодо" ахборот агентлиги маълум қилганидек, 2015 молия йили якунларига кўра (жорий йилнинг мартида тугайди) компаниянинг зарари 100 млрд иенга (887 млн доллар) яқинни ташкил қилади.

Таъкидланишича, ёмон молиявий ҳисоботнинг асосий сабаби нефть, табиий газ ва бошқа энергия захиралари ҳамда хом аёшалар нархининг пасайиши бўлмоқда. Хусусан, Mitsubishi Чилида мис қазиб олиш бўйича лойиҳасидан катта зарар кўрмоқда. Аввалроқ япон корпорацияси 2015 йил учун операцион даромадни 300 млрд иен (2,66 млрд доллар) миқдорида пргноз қилаётган эди.

Mitsubishi’дан ташқари, 2015 молия йили якунларига кўра Mitsui компанияси ҳам зарар кўради.

Mitsubishi корпорацияси 1954 йилда ташкил этилган. Корпорация энергетика, машинасозлик, банк ва молия тармоқларида бизнесга эга. Айни вақтда компанияда 70 мингга яқин одам ишлайди. 2014 молия йили натижаларига кўра компания 3,64 млрд доллар мидорида операцион даромад олганди.

Top