14:41 / 24.03.2016
4763

«Тошкент» автовокзали реконструкция ишлари туфайли вақтинчалик Абу-Сахий бозори ҳудудига кўчирилди

Реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкентнинг «Олмазор» метро бекати яқинида жойлашган «Тошкент» автовокзали ёпилган. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи ўринбосари Тоҳир Жамолхўжаевга асосланган ҳолда «Даракчи.uz» хабар тарқатган.

Манбанинг айтишича, айни вақтда автовокзал ёпиқ, лекин мазкур ҳолат у ерда бошланган реконструкция ишлари билан боғлиқ. Бино таъмирга муҳтожлиги сабабли капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Реконструкция муддати беш ой давом этиши режалаштирилган.

Йўловчиларга қулайлик яратиш ва машиналар тўхтаб туриб қолмаслиги олдини олиш мақсадида вокзал вақтинчалик Абу Сахий бозори ёнидаги ҳудудга кўчирилган. Шу билан бирга, йўл ҳақи аввалги ҳолатида қолади.

Бироз аввалроқ, «Тошкент» (Шимолий) вокзали ҳудудида демонтаж ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Top