10:44 / 25.03.2016
12495

Баҳорги депрессияни нима билан енгиш мумкин?

Мана, ниҳоят баҳор ҳам келди, аммо кайфиятингиз тушкун ва уйқу билан боғлиқ муаммоларингиз борми? Баҳорги депрессияни бекорга витаминлар ва бошқа фойдали моддалар етишмовчилиги билан боғлашмайди. Аммо шундай маҳсулотлар борки, бундай вақтда уларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим бўлади.

Пишлоқ ва бахт

“Бахт гармони” ёки серотонин тўғридан-тўғри кайфиятга таъсир қилади (бу модда асаб тизими ишида иштирок килади). Бу эса, ўз навбатида, инсон организмида триптофан аминокислотасида ҳосил бўлади. “Инсон танасида триптофан ишлаб чикилмайди, бу модда ташқаридан келиб тушиши керак” — дейди рационал овқатланиш бўйича мутахассис Виктория Бучельникова.

Сут маҳсулотлари кенг тарқалган маҳсулотлардир, улар триптофан ва кальцийга бой манба ҳисобланади. Серотонин таъсир қилиши учун зарур бўлган кальцийга бой творог истеъмол қилиш мумкин, лекин бу жиҳатдан қаттиқ пишлоқлар алоҳида аҳамиятга эга.
Триптофан уйқу ритми учун роль уйнайдиган гормон-мелотанин ҳосил бўлишида муҳим роль уйнайди. Айнан шунинг учун уйқусизлик ва тушкун кайфият бир-бири билан боғликдир, — дейди ўз фикрини билдирар экан Бучельникова.

Денгиз маҳсулотлари

Амалий жиҳатдан олиб қаралганда триптофан миқдори энг кўп маҳсулот бу кизил икра, лекин бу топилиши қийин бўлган маҳсулотдир. Шунинг учун ўз рационингизга ёғли балиқлар ва кальмарларни қўшсангиз бўлади. “Бу маҳсулотларда тўйинган ёғли кислоталар бўлади, калий эса серотонин тўғри ажралишини ва инсонга таъсир қилиш жараёнида қатнашадиган моддадир”, — дея қўшимча қилади мутахассис.

Ёнғоқ ва шоколад

Ёнғоқ, айниқса, арахис кайфиятни яхши сақлаб туришга ёрдам берувчи моддалар манбаидир. Какао ҳам шундай хусусиятга эга. Какао қанча кўп бўлса, шунча яхши. Шунинг учун қора шоколад турларини танлаш лозим. Шоколад, шунингдек, психологик, тинчлантирувчи хусусиятга ҳам эга. Какаода яна магний ҳам бор, у стрессни камайтиришга ёрдам беради. Наталья Фадеева фикрига кўра, асал, мураббо, аччиқ шоколад, қуруқ меваларни ақлий ёки жисмоний меҳнатдан зўриққанда рационал овқатланишга қўшиш керак. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, уларнинг бир суткалик миқдори овқатланиш калориясининг 10 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Бу эса тахминан 50-60 граммга тенг.

Товук гўшти

Ҳайвон оксилларида триптофан миқдори ўсимлик оқсилларига қараганда кўп бўлади, дейди В. Бучельникова. Бундан ташқари, товуқ гўштида В гуруҳи витаминлари борлиги сабабли у асаб тизимини мустаҳкамлайди.
Бу гўшт таркибида яна А, С, Е витаминлари ҳам бўлади. Бу витаминлар тухумда ҳам бўлади. Шунинг учун эрталабки нонуштага тухум истеъмол қилиш айни муддао, у кайфиятни кўтарибгина колмасдан, бироз вақтгача очлик ҳиссини енгишни ҳам ёрдам беради.

Мевалар

 

Апельсин, лимон, грейпфрут, мандарин каби мевалар Наталья Фадееванинг фикрича, таркибида эфир мойлари бўлгани сабабли организмнинг умумий ҳолатига яхши таъсир кўрсатади. Триптофан манбаи сифатида мева ва сабзавотлар юқорида айтиб ўтилган маҳсулотлардан бироз орқада, лекин уларда витаминлар кўп, уларнинг етишмовчилиги эса организмга баҳорда кескин сезилади. Бундан ташқари, меваларни истеъмол қилиш кайфиятни оширади.

Бошоқли дон маҳсулотлари

 

Асаб тизимига В гуруҳига кирувчи витаминлар зарур. Уларни эса дон маҳсулотларидан топиш топиш мумкин. Улар, шунингдек, секин ўзлаштириладиган углеводлар манбаидир. Бу эса бош мия фаолияти учун жуда муҳим. Гречка, тариқ, буғдой кепаги асаб тизимининг яхши ишлаши учун магний манбаи бўлиб хизмат қилади.

Витаминлар ва биологик фаол қўшимчаларми ёки тўғри
овқатланишми?

Витаминларни баъзан тўғри овқатланишда қўшимча восита сифатида, шунингдек, жисмоний ва ақлий зўриқишларда ёки организм узоқ вақт давом этган касаллик туфайли ҳолсизланганда жуда асқотади. Лекин рационал овқатланишни витаминлар мажмуаси билан алмаштириш кутилган натижани бермайди, дея хулоса қилади Наталья Фадеева.

Кайфиятимиз учун жавоб берадиган триптофанга келганда шуни айтиш керакки, у ҳозирда дорихоналарда биологик фаол қўшимча сифатида сотилмоқда. Лекин уни назоратсиз қабул қилиш бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди В.Бучельникова. Бундан ташқари, унинг суткалик керакли миқдорини иссиқ шоколад ёки 150 грамм арахисдан олиш мумкин.

Top