21:21 / 25.03.2016
1533

Google электрон почтасини ҳукумат хакерларидан ҳимоялайди

Google компанияси ўз қидирув саҳифасида фойдаланувчининг рўйхатга олишдаги маълумотлари ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган хакерлар ҳужумига учраши мумкинлиги ҳақида хабар бера бошлади. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.

Компанияда айтилишича, бундай турдаги ҳужумларга ўртача 0,1 фоиз фойдаланувчилар учрайдилар. Бироқ турли давлатларда нишон сифатида журналистлар, фаоллар, муваффақиятли тадбиркорлар ва ҳаттоки бошқа давлатлар амалдор шахслари танланиши мумкин.

Мавжуд бўлган хавф имкониятлари ҳақидаги хабарни ҳужумга учраши мумкин бўлган қурбонлар, шунингдек нашрнинг журналисти ҳам олган.

Аввалроқ ўзини ИШИДга тегишли деб билувчи "Киберҳалифалик" хакерлик гуруҳи Google сайтиини бузишга ваъда берган, бироқ бошқа сайтга ҳужум қилган.

Top