08:52 / 25.03.2016
1358

Керри Брюсселдаги терактлардан кейин Путиннинг қарорларига муносабат ўзгарганини айтди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага ташрифи натижаларига кўра АҚШ Россия президенти Владимир Путин охирги вақтларда қабул қилаётган қарорларни яхшироқ тушунишни бошлаганини айтди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Брюсселда юз берган даҳшатли терактлардан кейин улар бугунги кунда бизнинг олдимизда қандай масалалар турганидан эслатма эканлигини унутмаслик керак. Гап Суриядаги ихтилофни тартибга солиш, уни батамом якунлаш ва барча эътиборни ИШИДни йўқ қилишга қаратиш зарурлиги ҳақида кетмоқда", деб айтди Керри Путин билан учрашувдан кейин.

Керри "Путин охирги вақтларда қабул қилган қарорларни яхшироқ тушуна бошладик ва қандай қилиб яхшироқ олға бориш кераклигини тушунмоқдамиз", деб айтди.

Top