10:25 / 25.03.2016
1417

Керри: Россия ва АҚШ ягона Сурия тарафдори

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москва ва Вашингтон Сурия ягона давлат бўлиб қолиши бўйича ягона фикрга эга, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Биз барчамиз бу урушга чек қўйиш кераклигини тушунамиз. Биз қандай чек ташланганини тушунамиз: биз ИШИД, "Ан-Нусра", бошқа террорчилик гуруҳларини йўқ қилишга эришишимиз зарур ва биз барчамиз Сурия қисмларга бўлинган эмас, балки ягона, зиёли, озчиликларнинг ҳуқуқлари ҳурмат ва ҳимоя қилинадиган давлат бўлиши тарафдоримиз", деб айтди Керри Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар якунлари бўйича.

Керри Сурия президенти Башар Асад тақдири ҳақида гапира туриб, Россия Асад "тўғри қарор қабул қилиши учун" аниқ йўналишни белгилаб бериши зарурлигини айтди.

Керри Россия ва АҚШнинг биргаликдаги ҳаракатлари эвазига Сурия инқирозини ҳал қилишда жиддий олдинлашга муваффақ бўлинганини қўшимча қилди.

Top