11:55 / 26.03.2016
1425

Европа суди расмий Киев Януковичга товон тўлаши кераклиги хусусида 2015 йилнинг мартидаёқ қарор чиқаргани маълум бўлди

Умумий мақомдаги Европа суди, Украина ҳукумати мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Янукович ва унинг ўғилларига, ЕИ санкциялари ноқонунийлиги борасидаги иш бўйича товон тўлаши керак, деган фикрда. Бу ҳақда, Люксембургда жойлашган суд матбуот хизматига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар қилмоқда.

"Охирги бир йил мобайнида "Виктор Янукович ЕИ Кенгашига қарши" деб номланган иш бўйича даъвогарга маҳкама жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан товон тўлашга оид ҳеч қандай янги қарор қабул қилингани йўқ", — дейилади Суднинг матбуот баённомасида.

"Ушбу иш бўйича якуний қарор Суд президенти томонидан 2015 йил 11 мартда қабул қилинган. Унда Украинани суд ишидаги учинчи томон сифатида қайд этиш бўйича берган аризаси рад этилган. Шунга кўра, Украина ҳукумати, ушбу иш билан боғлиқ ўз харажатларини ва даъвогарнинг харажатларини ҳам қоплаши керак. Аслида Украинанинг, Янукович ва унинг оиласига нисбатан ЕИ киритган санкцияларни бекор қилишга доир асосий суд ишига ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб изоҳ берган матбуот хизмати.

Эндиликда, расмий Киев собиқ президентнинг Украина ҳукумати ушбу ишга қўшилиши ва ундан чиқиши туфайли қилган барча харажатларини қоплаб беради. 25 март жума куни Украина собиқ адлия вазири Елена Лукаш Facebook’даги саҳифасида ёзишича, суд қарорига биноан Украина Янукович оиласига 240 минг доллар тўлаши керак.

Янукович ўзига нисбатан санкцияларни бекор қилишни талаб этиб 2014 йили Европа судига мурожаат қилган эди. Унинг таъкидлашича, "ЕИнинг у ва оиласига нисбатан санкциялари Украина ҳукуматининг асоссиз айбловларига таянган ҳолда жорий этилган".

Top