00:40 / 26.03.2016
1277

Олланд Париж ва Брюсселда жангарилар тармоғини йўқ қилиш бўйича операция ўтказилаётганини маълум қилди

Франция президенти Франсуа Олланд Париж ва Брюсселдаги жангарилар тармоғи айни вақтда йўқ қилинаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Europe 1 радиостанцияси.

Олланд бу ҳақда Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес билан учрашув бошида айтиб ўтди.

Олланд ҳукуматда жангариларнинг бошқа тармоқлари ва бўлимлари ҳақида маълумотлар борлиги ва ҳозирча улардан ҳеч қандай таҳдид йўқлигини айтган.

Аввалроқ Интерпол Бельгия ҳукуматига Брюсселдаги терактларни тергов қилишда ёрдам бераётгани маълум бўлганди.

Top