00:04 / 26.03.2016
2004

Хитойлик марафончилар совунларни ширинлик деб ўйлаб таътиб кўришди

Хитойдаги марафон иштирокчилари уларга совға қилинган совунларни энергетик батон деб ўйлаб, таътиб кўришди. Бу ҳақида People's Daily Online нашри хабар берди.

Марафон 20 март куни Гуандун вилоятининг Цинъюань шаҳрида бўлиб ўтди. Югуриш қатнашчилари ташкилотчилар томонидан узум ифорли совунлар солинган совғалар олишди. Спортчилар уларни энергетик батон деб ўйлашди. Уларни ўрамдаги ёзувлар инглиз тилида бўлганлиги чалғитди.

“Совун ўрамлари чиндан ҳам ширинликникига ўхшайди. Бу бизнинг айбимиз”, деб айтиб ўтди ташкилотчилардан бири.

Югуришда 20 мингдан ортиқ киши қатнашди. 12 мингдан ортиқ киши кучсизлик, спазмлар ва қориндаги оғриқ туфайли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Айни дамда 23 нафар спортчи шифохонага жойлаштирилган, уларнинг беш нафари оғир

Top