15:15 / 28.03.2016
2571

Норвегиянинг Лофотен шаҳарчасидаги гўзал қиш мавсуми

Польшалик машҳур фотосуратчи Миколай Госпадерек манзараларни суратга олишни ўзининг севимли касби, деб билади. Унинг кўпгина ишлари машҳур бўлишга улгурган. Аммо Норвегиянинг Лофотен шаҳарчасида ўтказган бир ҳафтаси у ташриф буюрган энг ажойиб манзарали жой бўлган. Миколай фейсбукдаги ўз саҳифасида деди:

“Салом. Мен сиз билан Европанинг энг чиройли манзарасининг тасвири туширилган суратлар билан бўлишмоқчиман. Мен Норвегиянинг Лофотен шаҳарчасида бир ҳафта бўлдим. Шимолий нур туфайли уйқусиз тунларни бошимдан кечирдим. Ёмғирда, қорда ва қаттиқ шамол бўлганда ҳам суратларни олавердим.

10 йилдан бери сураткашлик қиламан, лекин Лофотен манзаралари барча суратларим ичида энг ажойиби, десам хато бўлмайди. Тоғлар, сув бўйлари ва денгиз — буларнинг бари жуда ажойиб жамланма бўлди.

Сиз ҳам Лофотенда бир ҳафта давомида олган суратларимдан баҳраманд бўлишингизни истардим. Бу сайёҳат совуқда юриш, намгарчиликларга чидаш ва ухлай олмасликка, албатта, арзийди”.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Top