10:39 / 28.03.2016
2031

Ўзбекистон 2015 йилда 91,705 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди

Ўзбекистон 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 8 фоизга кўп, яъни 91,705 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди, деб хабар қилади Давлат статистика қўмитаси.

«Хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кичик бизнеснинг саноат ишлаб чиқариши улушидаги ҳиссасини 2014 йилдаги 34,8 фоиздан 2015 йилда 38,9 фоизга оширишга имкон берган», — дейилади қўмита ҳисоботида.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2015 йили кичик бизнес корхоналари томонидан 4,007 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқилган.

Қўмита маълумотларига кўра, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 36,192 трлн. сўмни (+9,7 фоиз), хусусан: озиқ-овқат маҳсулотлари 16,562 трлн. сўм (+17,8 фоиз) ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 19,63 трлн. сўм (+3,6 фоиз)ни ташкил этган.

Истеъмол маҳсулотларининг саноат ишлаб чиқаришидаги умумий улуши эса, 39,5 фоиздан иборат бўлмоқда.

Top