10:47 / 29.03.2016
4507

2016 йили Ўзбекистонда сабзавотлар экспорти учун 5та логистика маркази ташкил этилади

"Ўзулгуржисавдоинвест" ассоциациясининг маълум қилишича, Ўзбекистон 2020 йилгача сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва ташишга ихтисослашган 17та логистика марказларини қуришини режалаштирмоқда.

2016 йилда республика ҳудудларида 5та ана шундай марказ иш бошлайди. Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари маъмурияти уларнинг қурилишига ер ажратди.

Лойиҳанинг умумий қиймати деярли 120 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Логистика марказларининг қурилиши шахсий харажатлар ва банк кредити ҳисобига олиб борилади.
Бундай марказлар сабзавот маҳсулотларини ўз вақтида ва сифатли қайта ишлаш имконини беради, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақланишига янада кенг шарт-шароит яратади, шунингдек, тез ва қулай экспортни йўлга қўяди.

Манбанинг хабар беришича, томонларнинг ҳамкорлик битимига кўра ташкилот тизимида 60та улгуржи савдо базалари ва корхоналари фаолият юритмоқда. Сотиб олинган маҳсулотни корхоналарда сақлаш учун ассоциацияда 116 минг квадрат метр салқинлаштирилмаган майдон ва 75 минг тонна салқинлаштирилган омборлар мавжуд.

2016-2020 йиллар мобайнида "Ўзулгуржисавдоинвест" 325 минг тонна мева ва сабзавотлар сақланувчи салқин ҳудудни кенгайтириш ниятида. Бу мақсадларни амалга ошириш учун 125 миллиард сўм маблағ сарф қилинииши режалаштирилмоқда.

Бундан аввалроқ, 2016 йилда Ўзбекистонда тўртта логистика маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Top