10:22 / 29.03.2016
1303

Арсен Венгер: «Менда «Арсенал»даги келажагим борасида шубҳалар йўқ»

Англиянинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўзининг «канонирлар»га келгусида ҳам устозлик қилишига шубҳаси йўқлигини маълум қилган.

«Чемпионликка курашаётган кунимиздан бошлаб бизга қаратилган танқидлар камаяётгани йўқ, деб ҳисоблайман. Айниқса «Тоттенҳэм»га қарши муваффақиятсиз ўйинимиздан кейин бу авж олди.

Мен ҳаётимнинг ҳар бир кунида ўзимнинг энг яхши кўрган жамоам учун боримни беришга ҳаракат қиламан. Агар мухлислар «Арсенал»га муносабатимни бирдамлик билан қўллаб-қувватлашса, нур устига аъло нур бўларди, аммо ўзимда ҳам қўлимдан келган барча ишни амалга ошириш учун ишонч бўлиши керак.

Келгуси мавсумда ҳам «Арсенал» бош мураббийи бўлиб қолишимга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Агар мен қандайдир ишни бажаришга киришсам, уни охиригача бажаришни истайман. Мен ҳар доим бу клуб учун боримни берганман. Ҳали бери жамоани тарк этмас эканман ҳаммаси шундай бўлиб қолади», – дея таъкидлади Венгер.

Дэвид Симэн: «Венгерни кетказиш керак дейсизми? «МЮ» Фергюсон кетгач, не аҳволга тушгани сабоқ бўлмадими?»

Top