21:56 / 29.03.2016
2045

Автоматик иқлим-назоратига эга бўлган камзул пайдо бўлди

Энди ҳар хил об-ҳавога мўлжалланган камзулларга маблағ сарфлашнинг ҳожати йўқ. Фақатгина ақлли камзулни сотиб олиш кифоя қилади.

Flexwarm камзулига кўкрак, орқа ва билакларда иситиш қисмлари жойлаштирилган. Унга ўрнатилган 5000 мАс аккумулятори иситиш тизимидан максимум даражада фойдаланганда 3.5 соатга етади. Махсус мобил дастури ёрдамида фойдаланувчига керак бўлган ҳароратни ўрнатиш мумкин ва тизим бу ҳароратни сақлаб туради. Шунингдек, махсус дастур ҳароратлар доирасини белгилашга имконият беради. Бу вазиятда камзул инсоннинг тана ва атроф-муҳит ҳароратига асосланган ҳолда мустақил равишда иссиқликни ажралиб чиқишини ўрнатади. 

Шуниси қизиқки, камзулни бемалол ёғингарчиликда фойдаланиш ва ювиш мумкин. Унинг аккумуляторини эса бошқа гаджетларни USB орқали қувватлаш имкони мавжуд. Flexwarm камзулини харид қилмоқчи бўлганлар уни Kickstarter сайти орқали буюртма қилишлари мумкин. Унинг аёллар ва эркаклар учун варианти мавжуд. Камзулнинг нархи 219 доллар деб белгиланган.

Top