12:22 / 29.03.2016
1601

Гаровга олинган Миср самолётида бўлган 20га яқин киши қўйиб юборилди

Миср самолётини гаровга олган шахс бордаги йўловчилардан 20га яқинига самолётни тарк этишга рухсат берган. Бу ҳақда Рейтер маълум қилган.

29 март куни тонгида Александрия шаҳридан Миср пойтахти Қоҳирага учиш учун чиққан Egypt Air авиакомпанияси йўловчилардан бири томонидан гаровга олинди. Дастлабки хабарларда самолётда жами 81 киши бўлгани айтилганди. Кейинроқ, гаровга олувчи бортдаги аёллар ва болаларни қўйиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни вақтда гаровда 55 нафар йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси қолаётгани айтилган.

Бундан олдинроқ, кипрликлар Миср самолётини гаровга олган шахс билан музокара бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Top