17:27 / 29.03.2016
1424

Ларнакида махсус ҳарбийлар гаровга олинган Миср самолётини штурм қилишга тайёрланди

Кипр махсус ҳарбий хизматчилари EgyptAir авиакомпаниясининг йўловчилардан бири томонидан гаровга олинган ва Кипрдаги Ларнаки аэропортига қўндирилган А320 самолётини штурм қилишга тайёрланди. Бу ҳақд Грециянинг "Прото Тема" нашри хабар қилган.

Нашрнинг ёзишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан амалиёт ўтказилиши белгиланган ҳудудга ОАВ вакиллари киритилмаган.

Маҳаллий телеканалда воқеа жойидан эфирга узатишлар тўхтатилган.

Шунингдек, атрофга мерганлар жойлаштирилган.

Top