15:57 / 29.03.2016
1362

ОАВ: Гаровга олинган самолётда фақат учувчи ва авиақароқчи қолди

EgyptAir авиакомпаниясининг гаровга олинган А320 самолётида фақат авиақароқчи ҳамда самолёт учувчиси қолган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда «Русская служба новостей» хабар тарқатган.

Қайд этилишича, барча йўловчилар ва экипажнинг бошқа аъзолари озодликка чиққан.

Бундан олдинги хабарларда гаровга олувчи мисрлик йўловчиларни қўйиб юборгани, бортда фақат 4 нафар хорижлик ҳамда экипаж аъзолари қолаётгани айтилганди.

Бундан олдинроқ, Александриядан Қоҳирага учаётганида йўловчи самолётни гаровга олган шахс Иброҳим Самаҳа АҚШдаги Атланта университетининг фахрий профессори бўлиб чиққани маълум қилинганди.

Александриядан Қоҳирага учаётган самолёт гаровга олингани ҳақида 29 март куни соат 8:30да маълум бўлди. Дастлабки хабарларда самолётда 81 киши бўлгани хабар қилинганди.

Top