19:40 / 29.03.2016
2380

Қирғизистонда қурт контрабанда қилиниши маълум бўлди

Қирғизистондан қўшни давлатларга контрабанда йўли билан ҳатто қурт маҳсулотини олиб чиқиб кетишга уринишлар кузатилмоқда.

Қирғизистон республикаси давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, яқинда Боткент вилоятининг Эки-Тош ҳудудида чегарачилар Hyundai Porter автомашинасида 61 халта (умумий оғирлиги 1 тонна 460 килограмм) қуртни Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган қирғизистонлик қўлга олинди. Ушлаб қолинган юкнинг тахминий қиймати 200 минг сом.

Қўлга олинган шахс ва контрабанда юки Қирғизистон республикаси чегара хизматига топширилди.

Top