16:59 / 29.03.2016
1944

Россиялик сўз устаси Максим Галкиннинг аҳволи яхшиланди

Россия ОАВда Максим Галкин тезкор равишда Москвадаги энг сара касалхоналардан бирига ётқизилгани хақида хабарлар тарқалган эди.

Тахминларга кўра, артист ўткир аппендицит туфайли ўзини ёмон ҳис қилган.

Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, шоумен ўз аҳволи ҳақида гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Врачларга эса, орқаси оғригани туфайли мурожаат қилган.

“Шунчаки танамнинг орқа қисми озроқ оғриди. Спорт залида кўпроқ шуғулланибман, шекилли”, — дея маълум қилган Галкин.

Top