20:11 / 29.03.2016
2469

Стив Жобснинг XXI асрдаги интернет борасидаги башоратлари

1996 йилда Apple компаниясининг асосчиси 1985 йилда компаниядан кетиб, ҳали ўз қадрдон компаниясига қайтмаганида ва у ўз бўйнига раҳбарлик юкини олмаган ҳолатда кенгроқ фараз қила олиши мумкин бўлган. Унинг баъзи фикрлари Wired нашрига берган интервьюсида ўз аксини топган, кейинчалик улар "доҳиёна" деб аталган – Жобс ўз фикрларининг кўпида ҳақ бўлган, деб ёзмоқда yablyk.com. Қуйида унинг шундай башоратларидан баъзилари келтирилган:

Интернетсиз бир қадам ҳам босиб бўлмайди

1996 йилда веб-муҳит ўз мақомини "Жаҳон ахборот ўргимчак ини"га айлантирди ва унинг кейинги катталашиши миқёсини исталган малакали мутахассис тахмин қила олган. Жобснинг хизмати шундаки, у "тармоққа исталган жойда кириш" ғоясини ишлаб чиққан – у бу билан моҳиятан ҳозирда "мобил интернет" деб номланувчи хизматни назарда тутган. Стив интернет бу кўринишда янги, жуда қизиқ хусусиятлар олишини айтган. Ҳозирда биз буни кўрмоқдамиз.

Тижоратчилар интернет эгаларига айланадилар

Жобс ахборот фазосида ҳокимият кимга тегишли бўлиши ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, у очиқчасига унга савдо билан шуғулланадиганлар эгалик қилишини айтган. Улар аввал интернетда кўплаб дўконлар очадилар, сўнгра харидорларни у орқали товар ва маҳсулотлар харид қилишга ўргатадилар, сўнгра асосий молиявий оқимлар устидан назоратни эгаллаб оладилар. Бу башоратнинг ёрқин исботи бўлиб Amazon компаниясининг тарихини келтириш мумкин – у бир вақтлар қўрқибгина рақамли макулатурани сотишга ҳаракат қилган, ҳозирда эса Walmart каби гигант чакана савдо тармоқлари Жефф Безос яратган Amazon орқасидан етиб олишга ҳаракат қиламан деб тойиб кетмоқдалар.

Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи бир-бирига яқинроқ бўлади

Жобс воситачилик тузилмалари ҳақида ишчи жараёнларни тормозлайдиган ва буюмларни уларнинг асл нархидан қимматроқ қиладиган ярамас нарсадек гапирарди. Унинг фикрича, бу бизнес учун таянч эмас, тўсқиндир. Янги ахборот каналлари пайдо бўлиши билан ишлаб чиқарувчи ва унинг маҳсулотига эҳтиёжманд истеъмолчи деярли бир-бирига қўл узатса етадигандек масофага яқинлашадилар. Бу номоддий қадриятларга нисбатан ҳам долзарбдир – кўплаб стартаплар, фриланс ва аутсорс хизматлари бунга мисол бўлади. Буюртмачи оммавий маҳсулот ўрнига унга айнан нима керак бўлса, шуни олади. Ва ҳеч ҳам воситачиларни "боқишга" шошмайди.

Интернетни рад этадиганларни инқироз кутади

Жобснинг фикрича, интернет кундалик ҳаётга қанчалик тиғизроқ кириб борса, у анъанавий тартибда ишлайдиган компанияларга шунчалик муаммолар туғдиради. Уларни камида зиёнлар ва машаққатли ўзгаришлар кутади, бунга кўпроқ чидайдиганлар эса энг кўп оғриққа учрайди, улар ҳаттоки мажбурий ва якуний инқирозга учраши мумкин.

Дастурлар машҳурлиги

Жобс Ajax ва Web 2.0 пайдо бўлгунча, сайтларнинг мураккаблашишини ва мутлақ янги маҳсулот – тўлиқ функционал веб-дастурларнинг пайдо бўлишини кўра олган. Оддий шакллар энди одамларни қониқтирмайди, агар 1996 йилда FedEx почта хизмати сайтида жўнатманинг ҳаракатланишини кузатиш функцияси ҳайрат уйғотган бўлса, бугунги кунда 2 млн га яқин бир вақтда уланишлар ва ўнлаб бошқа виртуал дунёларга эга онлайн-ўйин оддий ҳолдир.

Барча босқичлардаги виртуал шопинг

"Консерватив савдо залининг заиф жойи – унинг моддийлигидир. Бу катта ускуна учун молиявий харажатлар ҳам, вандаллик таҳдиди ҳам, ажратилган жойда бутун ассортиментни тақдим қилишнинг жисман имконияти йўқлигидир. Мисол учун, автомобиль кузови ранги – ўнта "темир-терсак"ни ёнма-ён қўйиш ўрнига, битта нейтрал оқ рангдагини қўйиб ва харидорга уни компьютер экранида керакли рангга бўёвчи дастурга эга CD-дискни бериш осонроқдир.

Ҳозирда CD-дисклардан деярли фойдаланмаймиз, бироқ юқоридаги ғоя қўлланмоқда – бунга Tesla автокомпаниясининг савдо методикаси мисол бўлади олади. Бутланишнинг танлови ва савдо дўконга бориш эҳтиёжисиз амалга ошади ва мамнун харидор ўзининг арзон бўлмаган автомобилини почта орқали олганда биринчи бор унинг рулига ўтиради.

Пицца етказиб бериш ёки канцелярия товарларини сотиб олиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Apple бундай савдо услубини биринчилардан бўлиб амалга оширишни бошлади, қолганлар эса бу тажрибадан фойдаланишни орқага суриб ўтирмадилар.

Компьютерлар бозори учун қоронғи вақтлар

Жобс Wired нашрига берган интервьюсида анъанавий шахсий компьютерлар сегментига аянчли тақдирни башорат қилган – бу сегмент кейинги 10-15 йил ичида турғунликдан инқирозгача тубанлаб кетади. 2006 йилда компания Intel процессорларидан фойдаланишга ўтди ва ўшандан бери қандайдир ўсишни намоён қилаётган десктоп ва ноутбук ишлаб чиқарувчи оз компаниялардан бири бўлиб қолмоқда. Microsoft бўлса, ўзига ҳаддан ортиқ ишончнинг жабрига айланди ва ҳозирда барча йўналишларда бирданига иш олиб бориб, ўзига "қуёш остида жой топиш" илинжида у ердан-бу ерга ўзини урмоқда.

Маълумотнинг "булутларга" миграцияси

Сиз электрон почта орқали кўплаб муҳим маълумотларни оласиз, бироқ мактублар серверини назорат қила олмайсиз. Бу шу маънодаки, бизга чўнтакда уни олиб юриш ва уни қўлда бошқариш керак бўлмайди. Бу ўз моҳиятига кўра виртуал омбордир ва инсоният бундан омборларга борган сари интилади. Бугунги кунда iCloud, Google Drive, Яндекс.Диск булутли омборлари ва шуларга ўхшаш тузилмаларни ишлатиш кўплаб ташкилий жараёнларнинг бошига қўйилган.

Мактаблар модернизацияси

Стив Жобс таълим муассасаларида янги технологияларнинг татбиқ этилиши тарафдори бўлганига қарамасдан, 1996 йилда компьютер ўз-ўзича мактаб ўқувчисини ақлли қилиб қўймаслигини тан оларди. "Ноутбук болага фақатгина ўқишида керак", деб айтарди Жобс. Унинг фикрича, "оддий" саводхонлик билан "ахборот" саводхонлиги бир бутун бўлиши учун аввал таълим тизимида чуқур ислоҳотлар ўтказиш керак. Давлат мактабларида бу ҳозирча экзотика ҳисобланса, бироқ Жобснинг беваси улардан кўпининг ҳомийси ҳисобланадиган хусусий таълим муассасаларида бу ғоя илдиз отган.

Ахборий қайта юкланиш ва iPhone

Стив Жобс 1996 йилдаги интервьюсида "бугунги кунда, интернет ҳақида сайёрамизнинг ярми ҳали ҳам ҳеч нарса эшитмаган пайтда, одамлар ҳаддан зиёд кўп маълумотлар юки остида эсанкираб қолмоқда", деб айтган. Улар узлуксиз ахборот оқимини ўзлаштириш ва қўллашга қодир эмаслар, янги инструментларнинг пайдо бўлиши эса эволюция ва рақамли муҳитнинг кенгайишини қисман компенсациялайди. Ва у фойдаланишда ноқулай ва бесўнақай бўлиб қолгунча, дунёни тубдан ўзгартиришга қодир эмас.

"Ҳа янгиликлар бўлади. Бироқ буларнинг барчаси одамлар биринчи бор телевизорни ёққани ёки чекка қишлоқда биринчи радиоэшиттиришни эшитгани олдида ҳеч нарса эмас. Биз ҳозирда шунга ўхшаш инқилобий нарса яратишга қодир эмасмиз", деб айтганди Жобс. Эҳтимол, бу Жобснинг энг ғалати ва зиддиятли прогнозларидан бири бўлса керак, чунки у 11 йил ўтиб дунёга уни ўзгартира олган биринчи iPhone’ни тақдим қилди.

Top