14:17 / 29.03.2016
1407

Златан Ибраҳимович: «Балки ёзда футболчилик фаолиятимни якунларман»

«ПСЖ» жамоасининг швециялик тажрибали ҳужумчиси, мавсум охирида парижликлар билан шартномаси муддати якунланиб, эркин агентга айланиши мумкин бўлган Златан Ибраҳимович бу мавсум унинг учун охиргиси бўлиб қолиши мумкинлигини истисно этмади.

«Ҳар нарса бўлиши мумкин, ҳатто хаёлга келтирилмагани ҳам. Балки, футболчилик фаолиятимни якунларман ҳам.

Ҳеч ким буни тасаввур қила олмаяпти, лекин мен ўз фаолиятимни чўққида турганимда якунлашни истаб қолишим мумкин», — дейди 34 ёшли швед.

Бундан олдинроқ, Ибраҳимович ўз хизматларига Англиядаги бир қатор жамоалардан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Ибраҳимович 2012 йилда «Милан»дан Франция жамоасига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у парижликлар жамоаси сафида турли турнирларда 40та ўйин ўтказди ва 35та гол уриб, 16та самарали тўп узатишни амалга оширди.

Top