10:20 / 30.03.2016
1379

Австралия Украинага уран етказиб беришни бошлайди

Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп Австралия Вашингтондаги ядровий саммит олдидан Украина билан атом электростанцияларида қўллаш учун уран етказиб бериш бўйича келишувни имзолайди, дейилмоқда ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

"Саммит олдидан мен Украина билан атом энергетикаси учун уран етказиб беришни кўзда тутувчи ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолайман", дейилмоқда Бишоп баёнотида.

Бишоп, шунингдек, Австралия шундай келишувларга Канада, Хитой, Франция, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Россия, Буюк Британия ва АҚШ билан эгалигини таъкидлаб ўтди.

Вашингтондаги ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммит 1-2 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Top