16:15 / 30.03.2016
1852

Элликқалъа туманида депутат ўз сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутат Зумрад Бекатова сайловчилар билан учрашди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Элликқалъа тумани санъат ва педагогика касб-ҳунар коллежи, туман тиббиёт бирлашмаси, “Элликқалъа олтин толаси” акциядорлик жамияти каби ташкилот ва муассасаларда ўтказилган учрашувларда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, дастур ижроси бўйича белгиланган вазифалар хусусида атрофлича фикр юритилди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг аҳамияти, депутатлик фаолияти, мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати ижроси бўйича белгиланган чора-тадбирлар самаралари ҳақида маълумот берилди.

Депутат иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Top