00:37 / 30.03.2016
1818

Керамик қопламага эга Xiaomi смартфонининг мустаҳкамлигини текшириб кўришди

Xiaomi Mi 5 Pro смартфони янги Mi 5 флагман қаторининг бошқа қурилмаларидан фарқланувчи бир қатор афзалликлар билан таъминланди. Улар орасида смартфоннинг орқа қопқоғидаги махсус мустаҳкам керамик қоплама бўлиб, уни яратиш учун махсус 16-босқичли технологик жараён қўлланади. Қопламанинг исталган турдаги тирналишларга ўта мустаҳкамлигини исботлаш мақсадида компания Xiaomi Mi 5 Pro қайчилар, эгов, арра ва ҳаттоки дрель таъсирига учрайдиган видеони чоп этди.

Юқорида айтилган бирорта асбоб смартфоннинг бекаму-кўст қопламасига шикаст етказа олмади, бу орада кўпчилик смартфонлар бундай синовлардан кейин анчагина шикастланган кўринишга келарди. Эслатиб ўтамиз, янги смартфон нархи 416 доллар туриб, харидор бу пулларга нафақат сифатли корпус, балки замонавий Snapdragon 820 процессори, 4 Гб тезкор хотира ва 128 Гб доимий хотирага эга смартфон олади.

Top