17:54 / 30.03.2016
1458

Мьянманинг янги президенти Тхин Чжо қасамёд қабул қилди

2015 йилнинг 15 март куни Мьянмада президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. Мамлакат янги президенти этиб сайланган 69 ёшли Тхин Чжо бугун қасамёд қабул қилди. Тадбир пойтахт Нейпьидо шаҳридаги мамлакат парламенти — Миллий қонун чиқариш йиғини биносида бўлиб ўтди. Президент Тхин Чжодан ташқари, унинг икки нафар ўринбосари – Қуролли кучлар вакили генерал Мьин Све ва қуйи парламент собиқ депутати Генри Ван Тхилар ҳам қасамёд қабул қилди.

Шундан сўнг, президент саройида ҳокимиятни топшириш маросими бўлиб ўтди. Амалдаги президент Тейн Сейн расмий равишда ҳокимиятни янги президентга топширди.

Эслатиб ўтамиз, Тхин Чжо расман президентликка 1 апрель куни киришади.

Top