19:03 / 30.03.2016
1440

Қозоғистон Европа Иттифоқини қисқа муддатли визаларни бекор қилишга чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Европа Иттифоқини қисқа муддатга бораётган қозоғистонликлар учун виза тизимини бекор қилишга чақирган. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлиги хабар берган.

Назарбоев Еврокомиссия раиси Жан Клод Юнкер билан ўтказган мулоқоти чоғида, европаликлар Қозоғистонга 15 ва 30 кунгача визасиз кира олгани каби, қозоғистонликларга ҳам шундай имконият яратиб бериш мақсадга мувофиқ бўлишини айтган.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у шунингдек, Қозоғистон авиацияси парвозлари билан боғлиқ муаммони ҳал этишни сўраган.

Назарбоевнинг айтишича, барча масалалар бўйича томонлар ҳамфикр эканликларини изҳор қилишган.

Аввалроқ, Европарламент раиси Мартин Шульц Украина фуқаролари учун визаларни бекор қилишни маъқуллашга тайёрлигини билдирган эди.

Еврокомиссия шунингдек, шу йилнинг март ойида грузинлар учун визасиз тартиб жорий қилиш лойиҳасини тақдим этган эди.

Top