23:59 / 30.03.2016
1385

Top Gear кўрсатувининг Қозоғистондаги суратга олиш ишлари барбод бўлди

Автомобиллар ҳақидаги машҳур кўрсатув Top Gear’нинг Қозоғистондаги суратга олиш ишлари барбод бўлгани 500 минг фунт стерлингга721 минг долларга) айланди. Бу ҳақда The Sun газетаси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, "Аэрофлот" томонидан Қозоғистонга мунтазам рейсларнинг тўхтатилиши сабаб шоу бошловчилари Рори Рид, Сабина Шмиц ва Эдди Жордан ҳамда 40 кишидан иборат техник гуруҳнинг Москвадан Қозоғистонга сафари амалга ошмади. "Бу Top Gear айби билан бўлмади. Авиаташувчи уларга Москвадан Қозоғистонга учишга имкон бермади ва шунинг учун улар Лондонга қайтдилар", деб маълум қилинди.

"Аэрофлот" 26 мартдан Қозоғистонга мунтазам рейсларнинг амалга оширилиши тўхтатилишини эълон қилганди. Бунга Қозоғистон томондан ёзги жадвал бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатларнинг тақдим қилинмагани сабаб бўлган. Бироқ кейинги кун – 27 мартдан Россия авиакомпанияси керакли ҳужжатларни олгандан кейин парвозларни яна давом эттира бошлаган.

Top